BPC Processing MasterCard сервис-провайдери мақомини тасдиқлади
Ortga qaytmoq
Koмпания Mastercard Service Provider Validation Center йиллик текширувини муваффақиятли якунлади ва сервис-провайдер мақомини тасдиқлади.
Mastercard Service Provider Validation Center сервис-провайдерларнинг Mastercard томонидан ўрнатилган маълумотлар ҳавфсизлиги стандартларига мувофиқлигини текшириш учун мўлжалланган платформадир. Йиллик текширув ҳавфсизлик тизимлари ва тўлов маълумотларини қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш билан боғлиқ жараёнларнинг аудитини ўз ичида ичига олади.
Текшириш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
- Тайёрлов: Сервис-провайдер барча керакли хужжатларни тўплаши ва ҳавфсизлик талаблари бажарилишини таъминлаши керак.
- Аудит: Тизимлар, жараёнлар ва ҳавфсизлик сиёсатларини баҳолашни ўз ичига олган ташқи ёки ички аудит ўтказилади.
- Ҳисобот: Аудиторлар текшириш натижалари ва яхшилаш бўйича тавсиялар қайд этиладиган ҳисоботни тузади.
- Kaмчиликларни тузатиш: Текширув натижасида қоидабузарликлар ёки такомиллаштиришни талаб қилувчи соҳалар аниқланса, сервис-провайдер ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиши керак.
- Mувофиқликни тасдиқлаш: барча тавсиялар бажарилгандан ва камчиликларни тузатгандан сўнг сервис-провайдер Mastercard стандартларига мувофиқлик тасдиғини олиши мумкин.
- Мониторинг: стандартларга мувофиқлик ва мижозлар маълумотларини ҳимоя қилишни таъминлаш учун ҳавфсизлик тизимини мунтазам равишда кузатиб бориш ва янгилаш ҳам муҳимдир.
Kontaktlar
Telefon:
Manzil:
Office 204, building 3, Dubai Studio City P.O. Box 478892, Dubai