BPC Processing mTLS шифрлашга ўтди
Oдатий TLS дa бўлгани кaби, mTLS мижоз ва сервер ўртасида юборилган маълумотлар учун шифрлашни таъминлайди. Бу маълумотларни ўғирлаш ва қалбакилаштиришдан ҳимоя қилади.
mTLS (Mutual TLS ёки Mutual Transport Layer Security) икки томонлама аутентификацияни таъминловчи TLS протоколининг кенгайтмаси ҳисобланади: Oдатий TLS дан фарқли ўлароқ, фақат мижоз сертификат ёрдамида серверни текширганда, mTLS ҳам серверни, ҳам мижозни текширади. Бу шуни англатадики, маълумотлар алмашинувининг иккала томони ўз сертификатларини тақдим этиши керак.
mTLS аутентификация ва маҳфийликни талаб қиладиган тармоқларда маълумотларнинг ҳавфсиз ва ҳимояланган алмашинувини таъминлаш учун кучли воситадир. Бугунги кунда ҳавфсизликни таъминлаш кибер-таҳдидлар ва DDOS-ҳужумларнинг кучайиши фонида, айниқса, долзарбдир.